Атамбаев қароргоҳидаги тўқнашувдан сўнг унинг тарафдорлари устидан жиноий иш қўзғатилди

Атамбаев қароргоҳидаги тўқнашувдан сўнг унинг тарафдорлари устидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда 24.kg порталига таяниб lenta.ru хабар бермоқда.

Махсус бўлим жангчилари билан тўқнашув натижасида жароҳатланганлар ва қурбонлар бор.

Атамбаев тарафдорларининг устидан Қирғизистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган: 264-модда (оммавий тартибсизликлар), 266 (безорилик), 130 (қотиллик), 39-130(қотилликка уриниш) ва 355 (таҳдид ёки ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик). Бундан ташқари, йиғилган ҳужжатлар ҚР ЖКнинг 244- (гаровга олиш) моддаси аломатлари бўйича рўйхатдан ўтказилган.