Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Австрияда “Pfizer” ва “BioNTech” томонидан эмлангач 41 киши вафот этди

Австрияда 41 киши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан “COVID-19”га қарши эмланганидан сўнг вафот этди, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш федерал хавфсизлиги идораси ҳисоботида.

Аммо шифокорлар аппарат билан беморлар ўлими ўртасидаги боғлиқликни аниқлашмади.

11 киши коронавирус касаллигининг инкубацион даврида эмланган пайтда вафот этган, 19 беморнинг ўлимга олиб келувчи оғир касаллиги бўлган. 8 кишининг ўлими сабаби аниқланмоқда.

21 декабрь куни еврорегулятор “Pfizer” ва “BioNTech” вакцинасини Европа бозорига тақдим этган эди. Европа комиссияси ўша куни эмлашни якуний тасдиқлади, бир неча кундан кейин препарат Европа Иттифоқи мамлакатларига етказиш бошланди.

Австрияда коронавирусга қарши эмлаш 27 декабрда бошланганди.