Автобусда зарарланиш қандай кечади? Олимлар автобус салонида вируснинг қандай тарқалишини кузатди
Хитойлик олимлар жамоат транспортларида COVID-19 билан зарарланиш йўллари борасида изланиш ўтказишган эди, хулосалар қандай?
2020 йилнинг 22 январь санасида Хитой Халқ Республикаси, Хунань провинциясида COVID-19 касаллиги ўзининг юқори палласига етди. Бир йўловчи Хунань провинциясидан шаҳарлараро қатновчи автобус рейсларидан бирига чиққан. Хатти-ҳаракатларидан соғломдек туюлган бу йўловчи, аслида ўзини ёмон ҳис қилади ва автобус салонининг чиқиб-тушиш эшиги ёнидаги ўриндиқларнинг бирига жойлашган. Барча ўриндиқлар тўлгач, автобус ўз йўналиши бўйича йўлга чиққан. 4 соатлик рейс давомида зарарланган йўловчи салондаги ҳамма билан суҳбат қуриб, ҳол-аҳвол сўрашга улгурган. Автобус сўнгги бекатга етганида, барча йўловчилар салонни тарк этганлар ва навбатдаги рейсга отланиш учун янги йўловчилар салондан жой эгаллаганлар.
Қизил рангда – касалланган йўловчи;
Олов рангда – ундан зарарланган йўловчилар;
Кўк рангда – симптомларсиз зарарланган йўловчи;
Пушти рангда – касалланган йўловчи автосалонни тарк этганидан 30 дақиқадан сўнг зарарланган йўловчи.
Касалланган йўловчи (ўзининг вирус юқтириб олгани ҳақида билмаган) тушган бекатидан бошқа бир микроавтобусга чиққан. Йўл 1 соат давом этган. Маълум вақтдан сўнг ҳар иккала жамоат транспортларида ўтказилган кичик текширув ишларида 12 нафар зарарланиш ҳолати қайд этилган.
Биринчи катта автобусда 7 киши зарарланган. Шунингдек, уларнинг айримлари касалланган йўловчидан 4,5 метр узоқликда ўтирганликларини айтган бўлсалар, кейинги зарарланиш ҳолати аниқланган яна 2 киши эса автобусга касалланган йўловчи тарк этганидан 30 дақиқадан сўнг жойлашган эканликларини таъкидлаганлар.
Касалланган йўловчи чиққан иккинчи микроавтобусда яна 2 киши зарарланган. Эътиборлиси шундаки, улардан бири ҳам касалланган йўловчидан 4,5 метр узоқликда бўлганини айтган.
Ҳар қандай камчиликларга қарамай, тиббий ниқоблар, ҳали ҳамон вирусдан ҳимояланишнинг энг яхши воситаси бўлиб қолмоқда.
Кутилмаган хулосалар
• Вирус билан касалланган киши маълум бир ёпиқ жойни тарк этганидан кейин ҳам вирусдан зарарланиш мумкин. Буни вирус ўрнашиб олган буюмлар юзасида яшаб қолиш муддатидан ҳам билиш мумкин.
• Ижтимоий масофани иложи борича узоқроқ сақлаш тўсатдан зарарланишдан асраши мумкин.
• Автобусда зарарланган йўловчиларнинг бирортасида ҳам тиббий ниқоблар бўлмаган.
• Шунингдек, COVID-19 ҳали охиригача ўрганилмаган касаллик.
Хитойлик олимлар томонидан ўтказилган изланиш натижалари, тиббий ниқобларни тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва иложи борича жамоат жойлари, жамоат транспортларидан узоқроқ бўлиш вирусдан ҳимояланишнинг энг самарали усули эканлигини яна бир бор тасдиқлайди, дея маълумот қилди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.