Автомарафон: Тошкентда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги кенг нишонланади
Бугун, 7 апрель куни буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахт кўчалари бўйлаб 25 километрли авто марафон ўтказилади.
Бу ҳақда Мудофа вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир соат 09.00да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал А. Пушкин ҳайкали илгари турган майдон олди)дан бошланади. Авто марафон Мустақиллик шоҳ кўчасидан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали Бунёдкор ва ундан кейин Алишер Навойи шоҳ кўчалари бўйлаб ўтади. Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автотранспорт воситаларида қатнашади. Марафон доирасида ҳарбийлар Амир Темур образини гавдалантириб, ўша даврдаги аскарлар кийимларни кийишади.
7 апрель куни соат 09.00 дан 12.00 га қадар Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади.