Автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди

2019 йил 9 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонида яшовчи 35 ёшли Ф.И. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 6 сентябрь куни Фаровон маҳалласи Огаҳий кўчасида “Damas” русумли автомашинасини қаровсиз қолдиргани оқибатида номаълум шахс машина салонида бўлган 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Навоий шоҳ кўчасида яшовчи 39 ёшли А.Т. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.