Ахборот хизматлари қандай ишлаши керак?
- 28.08.2019 10:57
- 131
- Жамият

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўтказилаётган ўқув-семинарда асосан шу ҳақда сўз юритилмоқда.
"Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар" мавзуидаги семинарда Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этмоқда.