Айрим ҳудудларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни тасдиқланди.
Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Хусусан, Самарқанд вилояти бўйича:
- Самарқанд шаҳри М-37А “Самарқанд ҳалқа йўлининг” 40-43 км. оралиғи, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчалари;
- Қаттақўрғон шаҳридаги Амир Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчалари;
- Ургут туманидаги 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 57-64 км. оралиғи, 4P50 “Тойлоқ-Ургут” автомобиль йўлининг 22-24 км. оралиғи, 4K522 “Ургут-Почвон-Устахона” автомобиль йўлининг 0-2 км. оралиғи;
- Булунғур тумани 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи;
- Тойлоқ тумани А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 2-9 км. оралиғида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.