Яқин қариндошларга транспорт воситаларига ишончнома беришда қанча давлат божи ундирилади?
- 23.04.2019 09:46
- 1794
- Йўриқнома
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди.
Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди.
Жумладан:
автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга (хотинига (эрига), хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига) берганлик учун энг кам иш ҳақининг 50% миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Эслатма: Автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Темурийлар даврининг буюк меъмори
- Кеча, 22:10
- Маданият
Олимлар уруғлик картошка етиштиряпти
- Кеча, 20:21
- Қишлоқ хўжалиги
Ҳаётни сақлаб қолган билим: Мансурнинг ҳикояси
- Кеча, 14:13
- Жамият