Судга мурожаат қилганда давлат божи тўламаса ҳам бўладими?

Ҳаёт ҳамма вақт ҳам бирдек текис ва равон бўлмайди. Унинг баланд-паст йўлларида турли муаммоли вазиятлар юзага келиши табиий. Хусусан, фуқаролик муносабатларида ҳар хил низоли ҳолат бўлиши мумкин. Шундай пайтларда кишиларимиз, суд орқали адолатни юзага чиқаришга ҳафсала қилмайди.

Бунда кўпинча “давлат божи тўламасам суд ишни кўриб чиқмайди, деган нотўғри қараш сабаб бўлади. Ваҳоланки, ушбу масалада қонунчилигимизда нафақат фуқароларимизга, балки юридик шахсларга ҳам қатор имтиёзлар белгиланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди раиси Фахриддин Қаршиев мазкур енгиллик ва қоидалар ҳақида гапириб берди.

Ушбу видеолавҳа Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.