Давлат божи тўловлари ва тушумлари қандай ҳисобга олинади?

Давлат божи нақд пулсиз ўтказилганлигига доир тўлов топшириқномалари, давлат божини тўлаш учун пул қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги квитанция давлат божини ундирадиган давлат органларида қоладиган тегишли материалларга қўшиб қўйилади.

Нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестрида киритилган давлат божи суммаси, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.

Тўловчилар давлат божини тўлашдан озод этилган ҳолларда, тегишли ҳужжатларга (реестрларга, дафтарларга ва бошқа шу кабиларга) тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда белги қўйилади. Бундан пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномаларни тасдиқлаш ҳоллари мустасно.

Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишли давлат органлари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат божи тушумлари бўйича ҳисобот давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси Ахборот хизмати.