Бадиий гимнастика: Тахмина Икромова Жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.
Мусобақада ҳамюртларимиздан Тахмина Икромова шоҳсупага жуда яқин келди. Спортчимиз тўп билан машқда 28.700 балл билан тўртинчи ўринни эгаллади. Мазкур йўналишда учинчи натижани кўрсатган италиялик Сафия Рафаелли эса 28.750 балл жамғарди.
Эслатиб ўтамиз: Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 23 августда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра Тахмина Икромова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди.