Баҳор яқин, ташқарида кўклам нафаси!

Баҳор келганини кўчамизга аравачасини ғилдиратиб «Сумалааак», деб одамларни чорлаган одам овозидан  ҳис қиламан. Бирдан хаёлимга «Наҳот баҳор яқинлашган бўлса», деган фикр ярқ этади. У одам баҳор жарчисидай кўринади кўзимга.

Бугун ҳам шундай бўлди. Сумалак сўзи билан ҳовлимизга баҳор кириб келгандай бўлди гўё.

Дарвоқе, Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси ходимлари ҳам шу кунларда ҳаво ҳарорати баҳор нафасидай илиқ бўлишини айтмоқда. Хусусан, айни пайтда вилоятимизда кундузи ҳаво ҳарорати 9 дан 14 даражагача илиқ кўрсаткични ташкил қилмоқда. Кечаси ҳам 5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Гулруҳ МЎМИНОВА.