Банкоматлардан нақд пул олиш чекланмайди

- Нақд пуллар вирус ташувчиси ҳисобланар экан. Шу боис банкоматлардан нақд пул олиш ҳам чекланадими?

Ж.БОЙМАТОВ,

Самарқанд тумани.

- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

Шунга мувофиқ коронавирус пандемияси даврида вируснинг нақд пуллар орқали инсондан инсонга юқиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан жорий йилнинг 24 март санасидан барча банк муассасалари банк кассаларига келиб тушган нақд пуллар қайта саналиб, мультивак аппарати ёрдамида ўраб-боғлангандан сўнг камида бир ҳафта муддатда пул омборхоналарда алоҳида сақлангандан сўнг чиқим қилиш юзасидан кўрсатма берилган.

Банкоматлардан нақд пул олиш бўйича ҳеч қандай чекловлар жорий этилгани йўқ.

Саволга Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ф.Аҳмедов жавоб берди.