BAT тамаки компанияси Шимолий Корея билан савдо қилгани учун 635 миллион доллар тўлайди

Дунёдаги энг йирик тамаки компанияларидан бири – British American Tobacco тамаки компанияси АҚШ ҳукуматига 635 миллион доллар тўлайди, Чунки унинг шўъба корхонаси Шимолий Кореяга санкцияларни бузган ҳолда тамаки ва сигареталар сотган.

БАТ сешанба куни АҚШ Адлия ва Молия вазирлиги билан тўлов бўйича келишув имзолаган. Компания раҳбари Жек Баулз BAT қоидабузарликдан чуқур афсусда эканини айтган.

БАТ санкцияларни четлаб ўтиш ва Шимолий Кореяга тамаки ва тамаки маҳсулотларини сотиш учун мураккаб шўъба корхоналари занжирини яратган, дейилади BBC хабарида. Ушбу фирмалар 2007-2017 йилларда, Адлия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 428 миллион доллар даромад олган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ашаддий кашанда ва кўпинча расмий суратлар ёки телекамералар олдида сигарет билан кўринади.

Ўтган йили Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали Шимолий Кореяга тамаки экспортини умумий тақиқлашни таклиф қилмоқчи бўлган. Бироқ бу ташаббус Хитой ва Россия томонидан тўсқинликка учраган.