Байден АҚШ Хитойга қарши блок тузмоқчи эмаслигини билдирди
- 16.11.2021 15:17
- 18
- Хориж
Савдо муносабатлари, Тайвань, ядро қуролини тарқатмаслик, инсон ҳуқуқлари, иқлим - бу АҚШ ва Хитой раҳбарларининг онлайн музокараларида кўтарилган масалаларнинг рўйхатининг бир қисмидир. Оқ уй хабарига кўра, Жо Байден ва Си Цзиньпин ўртасидаги видеоконференция дўстона ва конструктив муҳитда ўтди.
Америка президентининг асосий мавзуларидан бири бу - бошқа муаммолар қаторида, оқилона чеклов ҳамда рақобатнинг савдо уруши ёки низога айланишига йўл қўйилмасликни назарда тутувчи масъулиятли бошқарувга даъват бўлди.
Шунингдек, Жо Байден Хитойнинг Синьцзян, Тибет ва Гонконгдаги сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқлари масаласида хавотир билдирди. Шу билан бирга, у ҳамкасбини америкаликлар Хитойга қарши блок тузмоқчи эмаслиги ва Тайван мустақиллигига қарши эканига ишонтирди.
Байден кейинги сафар Си Цзиньпин билан юзма-юз учрашишига умид билдирди. У сиёсатни шахсий муносабатларга қуриш керак деган ғоя тарафдори.