Байден ўзини АҚШ президентлигига энг тажрибали номзод деб атади

Аввалроқ мамлакатдаги энг юқори давлат лавозими учун яна бир бор рақобатлашиш нияти борлигини маълум қилган АҚШ президенти Жо Байден ўзини бу ролга барча даврлардаги энг тажрибали даъвогар деб билишини айтди.

"Мен кўпчилик одамлардан кўра кўпроқ нарсани биламан ва бу лавозимга илгари сурилган ҳар бир кишидан кўра кўпроқ тажрибага эгаман. Шунингдек, ўзимнинг ҳалоллигим ва самарадорлигимни исботлаганимга ишонаман", деди Байден MSNBC телеканалига берган интервьюсида.

АҚШда президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрига белгиланган. Собиқ президент Дональд Трамп 2022 йилнинг ноябрида президентлик учун курашга киришаётганини эълон қилган эди. Сўнгги NBC сўровига кўра, агар ҳозир Трампнинг праймеризлари ўтказилса, АҚШдаги республикачи сайловчиларнинг қарийб 46 фоизи унинг номзодини қўллаб-қувватлайди.

Байден, шунингдек, апрель ойида "бошлаган ишини якунлаш" учун иккинчи муддатга номзодини қўйишини расман эълон қилди ва кампания веб-сайтини ишга туширди. Агар у муваффақиятга эришса, иккинчи президентлик муддати бошида 82 ёшга тўлади.