Байрам тадбирида “Адлия аълочиси”га кўкрак нишони топширилди

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан вилоят адлия бошқармасида байрам тадбири ўтказилди. 

Адлия бошқармасининг вилоят, туман, шаҳар бўлимлари, давлат нотариал идоралари ходимлари, Адвокатларпалатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Алишер Мардиев барчани Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан табриклади.

Байрам муносабати билан адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Зоҳидов ва Самарқанд шаҳар 12-сон давлат нотариал идорасининг катта нотариуси Шаҳноза Исмоиловага “Адлия аълочиси”, Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий фанлар факультети ўқитувчиси, профессор Зиёдулла Муқимовга “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди. 

Бундан ташқари, вилоят адлия бошқармаси бўлим бош маслаҳатчиси Мунис Усмонов Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи, туман, шаҳарлардаги адлия тизимида самарали меҳнат қилаётган ходимлар вилоят адлиябошқармасининг фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари билан тақдирланди.