Бектемир Мелиқўзиев «WBA Continental Americas» камари соҳиби бўлди
- 15.12.2019 15:37
- 78
- Спорт
Машҳур боксчи, бир неча карра жаҳон чемпиони, ҳозирда Golden Boy Promotions’нинг эгаси Оскар Де Ла Хойя билан ҳамкорликда машғулот олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, янги камар соҳибига айланди.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиққан Бектемир жангни АҚШнинг Калифорния штатида америкалик Александер Ваугинга қарши ўтказди.
Олимпиада ва жаҳон чемпионатлари совриндори, Осиё чемпиони бўлган боксчимиз рақиби устидан ғалаба қозониш қийин бўлмади. У 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарори билан (100:90, 100:90, 100:90 )ҳисобларида устун келиб, «WBA Continental Americas» камари соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Б.Мелиқўзиев 2 ноябрь куни америкалик Клей Коллардни (4-2-3, 1 КО) тўртинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа