Беларуснинг Гродно вилояти губернатори Самарқандга келди
Эркинжон Турдимов Беларус Республикасининг Гродно вилояти губернатори Владимир Караник бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Вилоят ҳокимлигида ўтган учрашувда икки ҳудуд ўртасида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, икки ҳудуд ўртасида ўзаро биродарлашув меморандумини имзолаш, тиббиёт йўналишида малака ошириш курсларини ташкил этиш, турли тармоқларда ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлашни жорий этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.