“Беш ташаббус олимпиадаси”: Пахтачилик қизлар гимнастрада мусобақасининг республика босқичига йўлланма олди

Самарқанд шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг гимнастрада тури бўйича 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда 160 нафар хотин-қиз жамоавий чиқишларда маҳоратини кўрсатди.
Якуний натижаларга кўра, Пахтачи тумани хотин-қизлар жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Кейинги ўринлар Самарқанд ва Қўшработ туманлари хотин-қизлар жамоаларига насиб этди.
Эслатиб ўтамиз: Пахтачи тумани хотин-қизлар жамоаси гимнастрада мусобақасининг 2023 йилги мавсумида республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган.