Биласизми, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?
- 23.04.2019 17:28
- 1747
- Йўриқнома
Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- ариза-анкета;
- биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
- илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
- ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий ҳужжатлар;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
- ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
- фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.
Барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилиши лозим.