Бир аёлни қийноққа солган уч аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони ўрганиб чиқди. Унда 3 нафар аёл бир аёлни таҳқирлаб калтаклаётгани акс этган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлган. Аёлларнинг шахслари аниқланган: 41 ёшли фарғоналик М.М. (муқаддам қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш айблови билан судланган) 35 ёшли сурхондарёлик Ш.П. (муқаддам ўғрилик айблови билан судланган) ва 23 ёшли фарғоналик Ш.К. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Г. Э.

М.М. жабрланувчини ўғлини ўзига сеҳрлаб олишда айблаган. Шунинг учун дугоналари билан унинг адабини бериб қўймоқчи бўлган. Сўнгра буни видеога олиб, жабрланувчини шарманда қилиш учун интернетга жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.