“Бир ўлимдан қолган синглим ҳозир шифохонада ётибди...” номи остида тарқалган видеолавҳа бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2020 йилнинг 14 август куни соат 18:00 да Г.К., (аёл) ўзи келин бўлиб тушган, аммо оилавий низо туфайли ҳозирда яшамай келаётган Хўжобод тумани “Уч кўча” МФЙ да жойлашган уйига фарзандининг кийим-кечакларини олиб кетиш учун борган вақтида, турмуш ўртоғи Қ.К. билан ўзаро жанжаллашганлиги натижасида Қ.К. турмуш ўртоғи Г.К.нинг бош қисмига ёғоч билан уриб тан жароҳати етказган, шу вақтда ҳовлидаги шовқинга Қ.К.нинг укаси И.К. чиқиб, Қ.К.ни қўллари билан танасининг турли жойларига уриб, ҳовлида бўлган таёқ билан уни бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Г.К. ва Қ.Қ.лар соғлиқни бузилишига олиб келган “енгил” тан жароҳатларини олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.