Бир қатор туман, шаҳарларда 22 июль, соат 18:00 гача газ таъминоти вақтинча чеклангани маълум қилинди
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали хабарига кўра, чекловлар Самарқанд шаҳри, Ургут, Тойлоқ, Булунғур ва Самарқанд туманларидаги айрим ҳудудларда амалга оширилмоқда.
“Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармасининг хатида, Д-720 мм.ли «Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент» магистрал газ қувурининг 254.5 километр ва 268 километрдаги нуқсонли участкаларида таъмирлаш ишларини олиб борилиши маълум қилингани муносабати билан:
«Ғўбдин» ва «Булунғур» ГТСдан табиий газ билан таъминланувчи Булунғур тумани «Ғўбдин», «Лалмикор», «Олмазор», «Янгиариқ», «Янгиобод», «Меҳржон», «Истиқлол», «Булунғур» ва Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинлари;
«Тойлоқ» ГТСдан табиий газ билан таъминланувчи Тойлоқ тумани «Беклар», «Бирлик», «Боғизоғон», «Боғичинор», «Ворсин», «Дўстлик», «Қўрғонча», «Қўшчинор», «Маданият», «Муборак», «Навбаҳор», “Нурли йўл”, «Ўзбекистон» МФЙлар;
Самарқанд тумани «Чумчуқли» «Бадал», «Пулимуғоб», «Қумтепа», «Қозиариқ», “Жуйисой”, «Конигил», «Қўштамғали» «Рустамқишлоқ», «Ражабамин» МФЙлар;
Ургут тумани «Манғитобод» «Бирлик», «Оқмачит», «Ғиштмачит», «Ўрамас», «Қайроқли», «Мирзақишлоқ», «Алгар» «Аълохотин», “Қуйи Алгар”, «Навбоғ», «Дўстлик», «Мерганча», «Боғишамол», «Ипакли», «Халқобод» МФЙлар;
Самарқанд шаҳри «Кафтархона» МФЙларида яшовчи аҳоли хонадонлари ва барча улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминоти 2023 йил 22 июль куни, соат 18:00 гача тўхтатилди.
Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади”, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали хабарида.