Битта китоби билан машҳур бўлган ёзувчилар
Шундай муаллифлар борки, ҳаёти давомида фақат битта китоб ёзган. Лекин бу китоб уларни шон-шуҳратга кўмиб ташлаган.
Харпер Ли «Қарқарани ўлдириш»
«Бемаъни гапларни ёзишдан кўра жим юриш яхшироқдир» — Харпер Ли дўсти Трумен Капоте («Тиффани билан нонушта» муаллифи)нинг «Нима учун фақат битта роман ёзгансан?» деган саволига шундай жавоб беради. Айтганча, у иккинчи ишустида ишлай бошлайди, лекин уни номукаммал ҳисоблаб, уни ташлаб қўяди. «Қарқарани ўлдириш»да ёзувчи ўзининг узоқ болалигидаги хотираларга асосланган ҳикоясини қоғозда тушириш учун бир йил ишини ташлайди. Ҳикояда Скоттсборо шаҳрида суд тўққиз қора танли эркакни оқ танли қизларни зўрлаганликда айблагани ҳақида гап боради. Ҳатто ўша пайтда беш ёшли қизалоқ Харпер Ли ҳам бу иш «уюштирилгани» ва йигитлар шунчаки туҳмат остида қолиб кетганини англаб етганди...
Эмили Бронте "Жалали довон"
Балки бу роман унчалик «нишонга тегиш» бўлмагандир - агар у ўттиз ёшида сил касаллигидан вафот этмаганида, ёзувчи бизга янада ажойиб асарлар берган бўлар эди. Айтганча, Бронте унчалик машҳур бўлмаган шеърларини ҳам ёзиб қолдирган. «Ғира-ширалик» («Сумерки»)яратувчиси Стефани Майер берган интервьюларида «Жалали довон»дан илҳомланганини тан олган.
Пётр Ершов, «Букур тойчоқ»
Жамоатчилик севимли эртак муаллифи Пётр Ершов эканлигини мутлақо тан олишни истамади. Ёзувчилар муаллиф ажойиб замондоши Александр Пушкиннинг эртагини ўзлаштирганига ишонган. Аммо Ершовнинг ўзи Иван аҳмоқ ва сеҳрли ҳайвон ҳақидаги ҳикоялар халқ достони бўлганлиги, у фақат узоқ болалигида эшитган ҳикояларини қоғозга туширганини таъкидлайди.
Маргарет Митчелл, «Шамолларда учган ҳисларим»
Ҳатто севги драмаларини ёқтирмайдиган одамлар ҳам «Бу ҳақда эртага ўйлаб кўраман» деган иборани билишади. Муаллифнинг таржимаи ҳолини яқиндан кузатмоқчи бўлсак, нима учун у дунёга ажойиб, аммо фақат битта китобни тақдим этгани маълум бўлади - романни ёзиш учун тахминан ўн йил керак бўлган. Асар аслида, бу вақт давомида Митчелл томонидан яратилган алоҳида сюжетли ҳикоялар тўплами эди. Айтганча, унинг давоми бўлган дурдона асар «Скарлетт» китобини бошқа ёзувчи аёл - А.Рипли ёзган.
Александр Грибоедов, «Ақллилик балоси»
Адабиёт - бу Грибоедовнинг истеъдоди намоён бўлган санъат соҳаларидан бири. Афсуски, дипломат ёзувчининг таржимаи ҳолини жуда кам одам эслай олади, бироқ Чацкий ва «Фамус» жамияти ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақидаги асар кўпларига яхши таниш. Дўстлари дипломатнинг асосий асари у яратган ажойиб пианино сонатаси эканлигини таъкидлаган. Афсуски, унинг бу нота ёзувлари кейинги авлод учун абадий йўқолган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.