«Бизнес центр» 4 юлдузли меҳмонхонага айлантирилади
Биздаги маълумотларга кўра, жамият бошқарув органлари ва тегишли давлат идораларининг Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдонида жойлашган қўшма корхона шаклидаги “Biznes centr Samarqand” акциядорлик жамиятининг 14 қаватли маъмурий биносини 7 қаватгача камайтириш юзасидан берган таклифлари маълумот учун қабул қилинган.
“2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида “Бизнес Центр Самарқанд” акциядорлик жамиятига қарашли 14 қаватли бинонинг қаватлар сонини 7 қаватгача қисқартирган ҳолда 4 юлдузли меҳмонхона фаолияти йўлга қуйилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, қарорда жамиятдаги 30,1 фоиз давлат акция пакетини “Seid Sulo Energy and Industrial Development” (Австрия) компаниясига “ноль” харид қийматида сотилиши таъминловчи бандлар белгиланади.