БМТ: 1,6 миллиард одам инқироз ёқасида

БМТнинг озиқ-овқат, энергетика ва молиявий тизимлар бўйича глобал инқироз гуруҳининг ҳисоботида эълон қилинган маълумотларга кўра, дунё бўйлаб қарийб 1,6 миллиард одам очарчилик ва қашшоқлик хавфи остида.

"94 та давлатда 1,6 миллиардга яқин одам инқирознинг камида битта жиҳатига дучор бўлмоқда ва 1,2 миллиардга яқин одам "идеал бўрон" шароитида яшааётган бўлиб, улар ҳар уч жиҳат - озиқ-овқат, энергия ва молиявий томондан ўта ҳимоясиздир" дейилади ҳисоботда.

“Уруш ва бошқа инқирозлар бутун дунё бўйлаб одамларга мисли кўрилмаган очарчилик ва қашшоқлик тўлқини билан таҳдид солиб, ортида ижтимоий ва иқтисодий бетартиблик қолдирмоқда”, дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ушбу маълумотларга изоҳ бериб.

Билиб қўйинг: ҳеч бир мамлакат, ҳеч бир жамият ортида одамлар ҳаёти турган инқироздан қутулиб қолмайди. Ваҳоланки заиф одамлар ва мамлакатларга аллақачон жиддий зарба берилди», дея қўшимча қилди у.