БМТ Бош котиби Сергей Лавров орқали Россия етакчиси Владимир Путинга юбораётган хатида нималарни сўраган?
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 24 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисларида раис сифатида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви чоғида дипломатдан Россия етакчиси Владимир Путинга хат етказишни сўраган.
Бу ҳақда 24 апрель куни жаҳон ташкилотида маълум қилинган.
БМТ Бош котибининг мактубида муддати 18 майда тугайдиган дон битими ҳақида сўз боради. Шартнома муддатини узайтириш Россия Федерациясидан озиқ-овқат ва ўғитлар экспорти ҳали йўлга қўйилмаганлигини бир неча бор таъкидлаган Россия томонининг позициясига боғлиқ.
Гутерреш, шунингдек, Лавровга жаҳон ҳамжамиятининг Россия вакиллари учун визалар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хавфсизлик кенгашида “БМТ Низоми тамойилларини ҳимоя қилишда самарали кўп томонлама муносабатлар” мавзусида дебат очган.
Вазир, кўп йиллар давомида бутун инсониятнинг энг олий фаровонлиги сифатида улуғланган глобаллашувни ҳалокатга учратган" АҚШ расмийлари ҳақида гапирган. Лавровнинг фикрича, ҳозир БМТ ва унинг Низоми талаблари “АҚШнинг глобал амбицияларига таҳдид солмоқда”.
Россия апрелда БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилмоқда. Бунга Украина ва Европа Иттифоқи қарши чиқди. АҚШ расмийлари Сергей Лавровнинг Нью-Йорк саёҳатига ҳамроҳлик қиладиган россиялик ОАВ ходимларига виза бермади, деб маълум қилган Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова. Бугун, 25 апрель куни Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича очиқ дебатларида ҳам иштирок этади.