БМТ экспертларининг иқлим бўйича маърузаси дунёни ларзага солди
Иқлим бўйича БМТ экспертлари XXI аср охирига бориб сайёрамизда исиш 5,7 даража кўтарилишини башорат қилдилар. 66 мамлакатдан 234 эксперт томонидан тайёрланган 3949 саҳифадан иборат ҳужжатнинг қисқача моҳияти шундай.
Асосий хулоса: Ерда ўртача ҳаво ҳарорати 125 минг йил ичида юқори чўққисига етди ва кўтарилишда давом этмоқда. Париж битимига кўра, ҳавога карбонат ангидрид газини чиқаришни кескин камайтиришга эришилган ҳолда ҳам бу иқлим бўйича ижобий натижани кафолатлай олмайди. Мақсад эса XXI аср охиригача Ерда исишни саноат ривожланишига қадар бўлган кўрсаткичларга таққослаганда 2 градус атрофида ушлаб туриш.
Ҳарорат кўтарилиши атмосферада кўпроқ энергия пайдо бўлишига олиб келади. Бу эса тропик циклонларни кучайтиради. Оқибатда қаердадир жала кучайиб, сув тошқинини келтириб чиқаради, қаердадир жазирама, қурғоқчилик ҳукмронлик қилади. Энг камтар прогнозларга қараганда, XXI аср ўрталарида бир ёзги даврда Шимолий муз океанида муз юзаси тўлиқ йўқолади.
Агар Шимолий ярим шарда сув тошқини кучайса, Европа жануби ва Хитойда қурғоқчилик, Сибирда, Греция, АҚШ ғарби ва Канадада ўрмон ёнғинлари таҳдид солади. Денгиз сатҳи камида 2-3 метр кўтарилади. Исиш кучайиши оқибатида 2300 йилга бориб 15 метрга кўтарилади. Дунё океани сув айланиши оқими ўзгаради. Бу эса масалан, Гольфетримни заифлаштиради – Европада иқлим кескин ёмонлашади.
Хўш, иқлим ўзгариши фалокатининг олдини олиш учун нима қилиш керак? БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ушбу саволга шундай жавоб беради:
«Ушбу ҳисобот кўмир ва бошқа қазилма ёқилғилар сайёрамизни йўқ қилмасидан олдин уларнинг мотам қўнғироғи бўлиб янграши керак».
Ҳукуматлараро экспертларнинг иқлим ўзгариши экспертларнинг иқлим ўзгариши бўйича гуруҳи БМТ қошида 1988 йилдан буён фаолият юритади. Шу давр ичида гуруҳ 5 та доклад тайёрлаб эълон қилди. Бу эса олтинчи докладдир. Экспертлар кейинги ўн йилда эълон қилинган 14 мингта илмий ишлар хулосасига таянган. Хулоса эса инсоният учун ўта таҳдидли ("АиФ" 34-сон, 2021 йил).
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.