Бўёқдан фалсафа яратган рассом. Аслиддин Исаев кўргазмаси ўтказилмоқда

Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасида Ўзбекистон Бадиий акадеамияси академиги, рассом Аслиддин Исаевнинг "Рангларда нур ва жозиба" номли кўргазмаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси давлат мус¬тақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан намойиш этилаётган ушбу кўргазмада рассомнинг юзга яқин рангтасвир асарлари санъат ихлосмандларига тақдим этилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида рассомнинг фалсафий руҳдаги асарлари, турли композицияларини тасвирий санъат ихлосманд¬лари катта қизиқиш билан томоша қилмоқда. Айниқса, рассомнинг "Ҳаёт фалсафаси", "Самарқанд осмонида", "Хат", "Тун" каби асарлари мутахассис ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлди. 
Кўргазма 15 сентябргача давом этади.

Олим СОННИБОЕВ.