Боғибаланднинг 9 боғида анжир сайли ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласида яна анжир сайли ўтказилмоқда. Мазкур сайилни ташкил этишдан мақсад,  Амир Темур боғларидан бири ҳисобланган 40 гектарлик боғ ҳақида аҳолимизни, шунингдек, хорижликларни хабардор қилиш, анжирзорни туристик масканга айлантиришдан иборатдир.

Бу галги анжир сайли ўзига хос тарзда ташкил этилди. Анжирзорнинг 9 ҳудудида барпо этилган чайлаларда тадбир иштирокчиларининг “жаннат меваси”дан тановвул қилишлари учун шароитлар яратилди.

Сайилда анжир ва ундан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, таниқли санъаткорлар томонидан кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда.

Анжир сайлида вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Тўлқин Сиддиқов,

Бахтиёр Мустанов (фото).