Божхона назорати остидаги дизель ёқилғиси ишлатиб юборилганлиги ҳолати аниқланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Улуғбек” ТИФ божхона пости томонидан божхона тартиб-тамойилларини четлаб ўтишга бўлган уринишга барҳам берилди.

Вилоятда фаолият юритаётган корхона томонидан Қозоғистон давлатидан оғирли 308 405 кг, қиймати 157 746 АҚШ долларига дизель ёқилғиси олиб келиниб, “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилган.

Божхона ходимлари томонидан товарнинг омборда сақланганлик ҳолати инвентаризациядан ўтказилганда, оғирлиги 56 903 кг, қиймати 36 986,95 АҚШ долларига тенг бўлган дизель ёқилғиси божхона органлари рухсатисиз ишлатиб юборганлиги аниқланиб, қиймати 147 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси.