Божхоначилар машина ичидаги машинани пайқаб қолди
- 22.02.2020 16:50
- 553
- Ўзбекистон
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан автотранспорт воситаларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб бормоқда.
Вилоят божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.А бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси ва унга ортилган юклар божхоначиларда шубҳа уйғотди ҳамда ушбу автотранспорт воситаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, олиб келинаётган товарнинг йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 130 миллион 650 минг сўмлик, муқаддам фойдаланилган автортанспорт воситаси ҳамда унинг қисмларини ноқонуний олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
ДБҚ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа