Болалар саломатлиги учун масъулиятли қадам

Иштихон туманида болалар саломатлигига бағишланган муҳим тиббий тадбир ўтказилди.
Унда Ё.Тўрақулов номидаги республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт университети эндокринология кафедраси ходимлари ҳамкорлигида болалар учун профилактик тиббий кўриклар ташкил этилди. Тиббий кўрикда ўқувчиларнинг антропометрик кўрсаткичлари, қалқонсимон без ҳолати, жинсий ва жисмоний ривожланиши чуқур таҳлил қилинди.
Натижада, бир қатор болаларда ўсишдан орқада қолиш, семизлик, тана вазн етишмовчилиги, крипторхизм, гинекомастия ва ўсмир қизларда балоғатга етиш давридаги бошқа эндокрин муаммолар аниқланиб, уларга тегишли тиббий тавсиялар берилди. Улрга йод танқислик ҳолатларининг олдини олиш ва тўғри овқатланиш бўйича саломатлик дарслари ўтилди.
Ушбу тадбир Иштихон туманидаги барча мактабларда ўқув йили тугагунига қадар босқичма-босқич ташкил этилиши белгилаб олинди.