Бўлғуси ветеринарлар йўл ҳаракати қоидаларидан сабоқ олди

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри йўлларида транспорт воситалари анча кўпайди. Бу эса шаҳарда ҳаракатланишда пиёдаларнинг ҳам ҳушёрлигини оширишни талаб қилмоқда. Жумладан, уларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва йўл белгиларини билиши, уларга қатъий амал қилиши турли салбий ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шу мақсадда отрядимиз ходимлари билан биргаликда маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, айниқса, таълим муассасаларида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказяпмиз. Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабалари билан ўтказилди. Унда талабаларга йўл ҳаракати қоидалари, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда пиёдаларнинг ўрни, бунда пиёдалар фақат улар мўлжалланган йўлаклардан юриш, автомобиль йўлларини кесиб ўтишда эса светофор чироқларига амал қилиш лозимлиги каби мавзуларда тушунчалар берилди.
Шерзод ХОЛИҚОВ,
Самарқанд вилояти ИИБ йўл-патруль хизмати бошқармаси 2-ЙПХ отряди командири, катта лейтенант.