Бориш қийин бўлган ва чекка жойларда инфратузилма яратган, кемпинглар ташкил қилган тадбиркорларга имтиёз бор
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238 сонли қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлга қадар етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 километр ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 километр узоқликда) алоҳида автоном инфратузилмани яратган ҳолда кемпинглар ташкил этган ва «сафари» туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахсларнинг мазкур фаолият тури бўйича мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланган.