Бош прокуратура академияси магистратурасида ўқимоқчимисиз?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 14 сентябрдаги 201-сон буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра академия магистратурасига қабул тенг ҳуқуқлилик, қабул ва танловнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилиши, танлов “юриспруденция” мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ўртасида ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда иқтисодиёт ва саноат вазирининг 2019 йил 29 апрелдаги қўшма қарори асосида 2019-2020 ўқув йилида Бош прокуратура академияси магистратурасига қуйидаги 3 та мутахассислик бўйича жами 30 та қабул квоталари тасдиқланган:

1) прокурорлик фаолияти – 10 (6 та давлат гранти, 4 та тўлов контракт);

2) тергов фаолияти – 10 та (6/4);

3) коррупцияга қарши курашиш мутахассислиги – 10 та (6/4).

Бунда очиқ танлов бўйича квоталар сони 15 та (шундан давлат гранти асосида 3 та (ҳар бир мутахассисликда 1 тадан), тўлов контракт асосида 12 та) ни ташкил этади.

Бош прокуратура академияси магистратурасига ҳужжат топшириш истаги бўлганлар 2019 йил 1 июлга қадар Самарқанд вилоят прокуратураси кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Самарқанд вилояти прокуратураси кадрлар бўлими.