Бозорларда нарх-наво барқарорлиги назоратда
Карантин даврида Самарқанд вилоятидаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги, вилоят давлат солиқ хизмати органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари деҳқон бозорларидаги нарх-навони назорат қилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги “Темирйўл” деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилган. Масалан, бу ерда 1 килограмм картошка 3000 сўм, 1 килограмм пиёз 1500 сўм, 1 килограмм сабзи 1300 сўм, 1 килограмм товуқ гўшти 18000 сўм, 1 килограмм мол гўшти 43000 сўм, 1 дона тухум 620 сўм, 50 килограммлик 1 халта ун 135000 сўмдан сотилмоқда.
Иштихон туманидаги “Митан” бозорида, Каттақўрғон туманида “Оқтошдон” корхонасида ишлаб чиқарилган уннинг 1 халтаси 130000 сўмдан аҳолига таклиф этилмоқда.
Булунғур туманидаги деҳқон бозорида 1 килограмм мол гўшти 40000 сўм, “Оқтошдон” корхонасида ишлаб чиқарилган уннинг 1 халтаси 130000 сўмдан аҳоли дастурхонига етказилмоқда.
Самарқанд шаҳрининг “Сиёб” бозорида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолига қулай нархларда таклиф этилмоқда. Жумладан, бу ерда 1 килограмм картошка 3500 сўм, 1 килограмм пиёз 2000 сўм, 1 килограмм сабзи 2000 сўмдан сотилмоқда.
Қайд этиш лозимки, бозорларда нарх-наво барқарорлигидан юртдошларимиз ҳам кўнгли тўқ. Энг муҳими, нарх-навонинг асоссиз ошиши бўйича ваҳимага асло ўрин йўқ.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.