Бронхит касаллиги бор одамларда вакцина оғир асоратлар қолдирадими?

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

➖ Кўп ҳолатларда бу касалликни қайта хуружи ёки асоратланишида ташқи муҳитни таъсирида организмга тушган вируслар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, бронхит касаллиги бор беморлар вируслар билан тўқнашувдан ўзларини ҳимоя қилишлари керак, яъни карантин қоидаларига риоя қилишлари ва вакцинани олишлари талаб этилади. Вакцина бу каби беморларни касалликлари асоратланишини олдини олиш имкониятини яратади. Яъни, вакцина олиб организмда ҳимоя шаклланиши билан, коронавирус организмда касалликни келтириб чиқаришини олдини олиш мумкин ёки енгил кечувида ўтишга ва асоратланмасликка ёрдам беради.