Бу ҳафта ҳам доллар ва евро нархи тушди

Марказий банк 18 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9528,49 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 67 тийинга арзонлашди.
Евро курси 119,35 сўмга тушиб, 10 319,35 сўмни ташкил этди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1,30 тийинга кўтарилди ва 1 рубль 150,07 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.