Бугун... (Уйдирмага ўхшайдиган ҳаётий қисқа ҳикоялар)
Баъзида ҳаёт бизга ажойиб кутилмаган ҳодисалар ва синовларни тақдим этади. Бугун сизга айтиб бермоқчи бўлган кулгили ва қайғули, севги ва садоқат ҳақидаги қисқа ҳаётий ҳикоялар оддий одамларнинг кундалик ҳаётидан олинган.
👉 Бугун 15 йилдан бери катарактадан азият чекадиган 75 ёшли бобом менга: “Биласанми, сенинг бувинг ер юзидаги энг гўзал аёл, шундай эмасми?”, - деди. “Ҳа, шундай. Эҳтимол, сиз шунча йил бу гўзалликни кўра олмаганингиздан кейин ҳақиқатан ҳам соғингандирсиз”, - дедим. “Азизим, - мен уни ҳар куни кўраман. Ростини айтсам, мен уни ёшлигимизга қараганда ҳозир аниқроқ кўраман, - жавоб берди бобом.
👉 Бугун мен 9 яшар қизчага жарроҳлик операциясини ўтказдим. Бизда унга керакли бўлган гуруҳдаги қон қолмаган эди, унинг эгизак акасининг ҳам қон гуруҳи бир хил экан, ундан олишимизни айтганимизда у чўчиб тушди, бироқ бу ҳаёт-мамот масаласи эканлигини болага тушунтирганимда, бола бироз ўйланиб турдида, розилигини айтиб, ота-онаси билан хайрлашди. Қонини олганимиздан сўнг, у “энди мен қачон ўламан?”, деб сўради. Уни тушунмаган эканман. У синглиси учун жонини фидо қилаяпман, деб ўйлаб қон топширишга рози бўлган экан. Хайрият, энди иккаласи ҳам яхши.
👉 Бугун отам вафот этганига 10 йил бўлди. Кичкиналигимда, ухлашимдан олдин отам менга паст овозда бир ашулани куйлаб берарди. 18 ёшга тўлганимда отам саратон касаллигига чалинди. Касалхонада ётганида унинг ёнида ўтириб, ўша куйни куйлардим. Отам вафотидан бери бу ашулани эшитмаган эдим. Бир куни бўлажак турмуш ўртоғим бурни остида бу ашулани хиргойи қилганини эшитиб қолиб, уни қаердан билишини қизиқиб сўраганимда, болалигида унга бу ашулани онаси куйлаб берганини айтди.
👉 Бугун бахтсиз ҳодиса юз бериб, пешонам шилинди. Шифокор бошимни бинт билан боғлаб қўйди ва бир ҳафта уни ечмаслигимни айтди – бу менга ёқмади. Икки дақиқадан сўнг хонамга укам кириб келди – унинг боши ҳам бинт билан ўралган эди. Унга нима қилди, деб сўраганимда онам укам мен ўзимни бахтсиз ҳис қилишимни хоҳламаслигини айтиб, унинг бошини ўраб беришини ва менинг боғичим ечилмагунча шундай юришини айтди.
👉 Бугун, 91 ёшли бобомни (ҳарбий шифокор, нишондор ва тадбиркор) касалхонада хабар олиб, ундан ўзининг ҳаётдаги энг катта ютуғи нимада эканлигини сўрадим. У бувимга ўгирилиб, унинг қўлидан ушлаб: “қариликни у билан бирга ўтказишим”, - деб айтди.
👉 Бугун 8 ёшли ўғлим мени қучоқлаб “Сиз дунёдаги энг яхши онасиз”, деди. Мен табассум қилдим ва ундан сўрадим: “Буни қаердан биласан? Ахир сен дунёдаги барча оналар билан таниш эмассан-ку?”. Ўғлим бунга жавобан мени янада қаттиқроқ қучоқлади ва : “Менинг дунём ҳам Сизсиз”, - деди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.