Бугун футболчиларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади
Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида бугун бир қатор гуруҳларда 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Жумладан, “С” гуруҳида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Футболчиларимиз учинчи турда Жанубий Корея жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйинни япониялик Хироюки Кимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Тошкент вақти билан 15:15 да Рангсит шаҳрида кечадиган урчашувда жамоамиз оқ, кореяликлар эса қизил рангли кийимда ҳаракат қилишади.
U-23 Осиё чемпионати. Таиланд.
“С” гуруҳи, 3-тур. 15 январь, 15:15.
Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония)
Ўзбекистон – Жанубий Корея
Айни пайтда Жанубий Корея термаси 6 очко билан “С” гуруҳида етакчилик қилмоқда ва улар чорак финал масаласини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлишган. Жамоамиз эса 4 очко билан иккинчи ўринда кетмоқда. Учинчи ўринда турган Эрон билан орадаги фарқ эса 3 очкони ташкил қилади.
Бўлажак баҳсда футболчиларимизга чиройли ғалаба ёр бўлсин!