Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Самарқандда инвестицион фаолиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича илк халқаро семинар бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош Прокуратура ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамкорлигида “Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва қарши курашиш” мавзусидаги халқаро семинар ўз ишини бошлайди.

Мазкур тадбир “Ипак йўли Иқтисодий Камари бўйлаб жойлашган давлатларда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали барқарор ривожланишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.