Бугун соат 20:59 да қуёш бир муддат тўхтайди
Қуёш тўхташи – йилда келувчи икки кундан бири бўлиб, қуёшнинг тушда уфқдан баландлиги минимал ёки максимал, бир йилда икки кун - қиш ва ёзда бўлади.
Қишки қуёш тўхташи куни қуёш уфқдан жуда кам кўтарилади.
Шимолий ярим шарда қишки кун 21 ёки 22 декабрда содир бўлади: энг қисқа кун ва энг узун тун. Қуёш тўхташи вақти ҳар йили ўзгариб туради, чунки қуёш йили узунлиги календарь вақтига тўғри келмайди.
2021 йилда қишки қуёш тўхташи 21 декабрь куни бутунжаҳон вақти билан 15:59 да (Тошкент вақти билан 20:59 да) содир бўлади.
Қуёш тўхташдан бир неча кун олдин ва кейин, бир неча кун давомида гўё қисқа вақт тўхтаб қолгандек, ушбу баландликни "ушлаб туради". Шунинг учун «Қуёш тўхташ» кунлари деб аталади. Бу куни қишки кундузда, пешинда Ернинг шимолий ярим шарида Қуёшнинг уфқдан энг паст ҳолатини кузатиш мумкин.
Қишки кун тўхташида Қуёш жануби-шарқдан кўтарилиб, осмонда энг қисқа ёйни тасвирлаган ҳолда жануби-ғарбга ботади.
Декабрь ойининг ушбу кунларида Арктика доирасидан (66,5 даража шимолий кенглик) нарида қутбли тун бошланади, бу кун бўйи тўлиқ қоронғи бўлади дегани эмас. Унинг асосий хусусияти шундаки, Қуёш уфқдан юқорига чиқмайди.
Ернинг Шимолий қутбида нафақат Қуёш, балки қош қорайганини ҳам билиб бўлмайди, Қуёш жойлашишини фақат юлдуз туркумлари орқалигина билиш мумкин. Ернинг жанубий қутби минтақасида бутунлай бошқача манзарани кўриш мумкин: Антарктидада бу даврда кун 1 сутка давом этади.
21 декабрдан кейин ҳар бир кейинги кун ёруғлиги аввалгисидан бироз кўпайиб боради ва 1 январга келиб кундузги соат етти дақиқага кўпаяди.
Минглаб йиллар давомида қишки қуёш тўхташи куни сайёрамиздаги табиий айланишлар билан уйғунликда «яшаб», уларга мос равишда ҳаётини ташкил этган барча халқлар учун катта аҳамиятга эга бўлган. Қадим замонларданоқ одамлар Ердаги ҳаёт ёруғлик ва иссиқликка боғлиқлигини англаб, Қуёшни қадрлашган. Улар учун қишки қуёш туриши ёруғликнинг зулмат устидан ғалабасини англатган.
Г.Холдорова тайёрлади.