Булунғур туманининг собиқ ҳокими ички ишлар тизимида масъул лавозимга тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида ўтказилган йиғилишда подполковник Баҳодир Баҳромов мазкур бошқарма раҳбари сифатида таништирилди.

Б.Баҳромов ушбу тайинловга қадар 2017 йил август ойидан 2021 йил 22 декабрга қадар Булунғур тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

Бундан аввал эса у ички ишлар тизимида, хусусан, Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.