Самарқанд шаҳридаги “Кафтархона”, Булунғур туманидаги “Соҳибкор” маҳаллалари ҳудудидаги айрим объектлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинади

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида”ги  нинг Қарорида белгиланди.

Қуйида қарор матни билан танишасиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган давлат дастурининг 281-бандига асосан Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири ва бахшиси Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллигини муносиб нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Булунғур тумани “Соҳибкор” маҳалласида Фозил Йўлдош ўғли музейини қуриш муносабати билан 1 та объект (турар жой) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги “2021-2022 йилларда Самарқанд шаҳрининг инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш ва туризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПҚ-4999-сонли ҳамда 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорлари ижроси доирасида Самарқанд шаҳар “Кафтархона” маҳалласи ҳудудидаги 6-сонли оилавий поликлиниканинг Кафтархона филиали биносини замон талаблари асосида кенгайтирган ҳолда қайта қуриш муносабати билан 1 та  объект (нотурар жой), вилоят ҳокими ўринбосари А.Шукуровнинг 174/01-30-сонли билдиргиси ва “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармадан маблағ ажратиш бўйича вилоят ҳудудий кузатув Кенгаши”нинг 2022 йил 25 февралдаги 14-сонли йиғилиш баёнларига мувофиқ, мулкдорлардан ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан тайёрланган тақдимот материалларини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик саккизинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон халқ шоири ва бахшиси Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллигини муносиб нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Булунғур тумани “Соҳибкор” маҳалласида Фозил Йўлдош ўғли музейини қуриш муносабати билан 1 та объект (турар жой) ҳамда Самарқанд шаҳар “Кафтархона” маҳалласи ҳудудидаги 6-сонли оилавий поликлиниканинг Кафтархона филиали биносини замон талаблари асосида кенгайтирган ҳолда қайта қуриш муносабати билан 1 та объект (нотурар жой) мулкдоридан ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан тайёрланган тақдимоти маъқуллансин.
  2. Вилоят ҳокими ўринбосарлари (Ж.Ўроқов, А.Шукуров), Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (Ф.Умаров) ва Булунғур туман ҳокимлиги (С.Астонов) Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири ва бахшиси Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллигини муносиб нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Булунғур тумани “Соҳибкор” маҳалласида Фозил Йўлдош ўғли музейини қуриш муносабати билан ҳамда Самарқанд шаҳар “Кафтархона” маҳалласи ҳудудидаги 6-сонли оилавий поликлиниканинг Кафтархона филиали биносини замон талаблари асосида кенгайтирган ҳолда қайта қуриш муносабати билан иловага мувофиқ мулк эгалари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида очиқ муҳокамалар ўтказишга розилик берилсин.
  3. Вилоят ҳокимлиги Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси (Н.Қудратов) ушбу қарорни ҳокимликнинг расмий сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) зиммасига юклансин.

 

Сессия раиси                                                      Ш.Йўлдошев

 

2022 йил 2 март

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 2 мартдаги VI-58-42-7-0-K/22-сон қарорига илова

 

Самарқанд шаҳар “Кафтархона” маҳалласи ҳудудидаги 6-сонли оилавий поликлиниканинг Кафтархона филиали биносини замон талаблари асосида кенгайтирган ҳолда қайта қуриш муносабати билан ҳамда “Республика бахшичилик санъати фестивали”ни юқори савияда ўтказиш мақсадида Булунғур тумани “Соҳибкор” маҳалласида ҳудудидаги объектлар мулкдорлари

Р Ў Й Х А Т И

Объект эгасининг Ф.И.Ш

Объект жойлашган манзил

Объект номи

1

Закиряев Одил Мамашофиевич

Самарқанд шаҳар, Кафтархона маҳалласи

нотурар жой

2

Абдуқодирова Муҳаббат Сувонқуловна

Булунғур тумани Соҳибкор маҳалласи

турар жой