Булунғурда 300 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди
- 07.09.2023 14:59
- 52
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, ЙПХ ходимлари ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилмоқда.
Унда Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспортнинг юкхонасида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 300 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
Гўшт маҳсулотларини истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида, Булунғур туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида текширилганда ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб