Булунғурда истеъмолга яроқсиз 900 килограмм гўшт олиб кетаётган юк машинаси тўхтатиб қолинди
- 25.03.2025 14:46
- 114
- Самарқанд

Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, 30R040BB давлат рақамли, “ISUZU” русумли автомобиль тўхтатиб текширилганда, машина салонида жами оғирлиги 900 килограмм бўлган гўшт борлиги аниқланган.
Мутахассисларда шубҳа уйғотган ушбу маҳсулот Булунғур туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида текширилганда, бу гўшт истеъмолга яроқсизлиги бўйича хулоса қилинган.
Вилоят ИИБ ЖХХ жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳининг маълум қилишича, ушбу гўшт тегишли тартибда йўқ қилинган ва уни сотиш мақсадида олиб кетаётган Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро М.А.га нисбатан қонунчиликка кўра чора кўрилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Счётчик”ни энди ўзлари қиёсловдан ўтказади
- Кеча, 17:11
- Жамият
Ажал оғусининг йўли тўсилди
- Кеча, 16:32
- Жиноят ва жазо
Солиқларни вақтида тўлаяпсизми?
- Кеча, 16:30
- Иқтисодиёт