Булунғурда бўёқ олиб кетаётган машина ёнди, ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Кеча, 6 июль куни Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига Булунғур тумани ҳудудидаги М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган « «VOLVA»» русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, воқеа жойига етиб борган вилоят ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари ёнғинни бартараф этган. ФВБ тизими ходимларининг ҳаракати туфайли машина салонидаги ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Маълум бўлишича, машина юкхонасида 21800 килограмм қурилиш учун мўлжалланган бўёқ маҳсулоти бўлган. Ёнғин келиб чиқишига автомашинанинг орқа шиналари ёрилиб кетиши сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.