Булунғурда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Н.А. “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонда яширин алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан сотиш мақсадида ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 168,3 млн сўмлик турли номдаги 3236 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти, елим идишлар, шиша қопқоқлари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.